Юнусободда ўтказилган тўйда келин ва 12 нафар иштирокчига коронавирус юқди. Юзлаб одамлар карантинга олинди

Юнусободда ўтказилган тўйда келин ва 12 нафар иштирокчига коронавирус юқди. Юзлаб одамлар карантинга олинди

Яқинда пойтахтимизда нишонланган туғилган кун 13 нафар кишини коронавирусга чалинишига сабаб бўлганлиги  ва кўплаб фуқаролар карантинга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабаб  ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим иштирокчиси ушбу инфекцияга чалинади. Айни пайтда кўплаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутмоқда.

Ҳозирда бўлиб ўтган тадбирларда иштирок этган ва улар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар, ўнлаб оила аъзолари “Covid-19” га таҳлил олиниб, стационар ва уй карантинида тиббий кузатувга олинди. Эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.