Юқори ҳарорат, намлик ва қуёш нури коронавирусларга салбий таъсир қилади

Юқори ҳарорат, намлик ва қуёш нури коронавирусларга салбий таъсир қилади

бугун АОКА штабида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Касалликнинг камайиб бориши, асосан олиб борилаётган даволаш, профилактика ишларининг самараси холосми ёки об-ҳавонинг исиб кетганининг ҳам таъсири бўляптими?

— АҚШ Миллий хавфсизлик вазирининг илмий ишлар бўйича ўринбосари икки ярим ой давомида олиб борган тадқиқотларига кўра, юқори ҳарорат, намлик ва қуёш нури коронавируслар салбий таъсир қилар экан.

Агар ташқаридаги ҳаво ҳарорати 23-24 градус, намлик эса 20% бўлса,  нарсалар юзасидаги 50% вируслар ўлиши учун 18 соат вақт керак бўлар экан. Агар ўша ҳароратда намлик 80% гача кўтарилган бўлса, 50% вируслар ўлиши учун 6 соат вақт керак бўларкан. Агар ўша намликда ҳарорат 30 градус бўлса, коронавирус 1 соатда, мабодо у ерга қуёш нури тушиб турса — 1,5 минутда нобуд бўларкан.

Даволашдаги 49,4 % самарадорликни зинҳор инкор қилиб бўлмайди. Бундай кўрсаткич ҳатто ривожланган давлатларда ҳам йўқ.