Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори уй қамоғига ўтказилди

Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори уй қамоғига ўтказилди

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Айбланувчи Г.Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек олти нафар вояга етмаган фарзанд онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган "қамоқ эҳтиёт" чораси "уй қамоғи" эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилди ва суд томонидан прокурор илтимосномаси қаноатлантирилди.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.