Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






36 ёшли фан доктори Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди
19.09.2019 17:01,  
656

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Хакимов Рахим Расулжонович Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.

Р. Хакимов 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, Наманган давлат университети (2003 йил) ва Тошкент давлат юридик институти (2005 йил)да таҳсил олган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.

Р. Хакимов ўз меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори, 2018 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида ишлаб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан