Юртимизда жами 20,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Юртимизда жами 20,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

29 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 286 282 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 148 895 нафарни,
2-босқич эмланганлар 70 827 нафарни,
3-босқич эмланганлар 66 560 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 505 369 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 11 345 355 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 6 564 732 нафарни,
3-босқич эмланганлар 2 595 282 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 458 166 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (52 157 доза),
Самарқанд вилояти (29 014 доза),
Тошкент вилояти (27 663 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 244 018 доза,
Андижон вилоятида 2 224 291 доза,
Наманган вилоятида 2 165 716 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.