Юртимизда жами 20 миллион дозадан зиёд вакцина қўлланилди

Юртимизда жами 20 миллион дозадан зиёд вакцина қўлланилди

 28 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  249 742 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

● 1-босқич эмланганлар 111 164 нафарни, 
● 2-босқич эмланганлар 72 008 нафарни,
● 3-босқич эмланганлар 66 570 нафарни ташкил қилди.
   
Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 219 087 доза вакцинадан фойдаланилди.
 Улардан:

● 1-босқич эмланганлар 11 196 460 нафарни, 
● 2-босқичда эмланганлар 6 493 905 нафарни,
● 3-босқич эмланганлар 2 528 722 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 372 030 нафарни ташкил қилмоқда.