Юртимизда яна бир янги масжид очилди

Юртимизда яна бир янги масжид очилди

Масжидлар сони 2085 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита   Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.  

Ана шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Ургут» марказий жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятидаги масжидлар сони 287 тага етди.