Юртимиздаги коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашди

Юртимиздаги коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашди

Дам олиш куни юртимизга Хитойдан 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 миллион 36 минг 368 дозани ташкил қилиб, 50 миллион дозалик маррага яқинлашмоқда.

Улардан 2 миллион 404 минг 480 дозаси AstraZeneca, 37 миллион 789 минг 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001, 1 миллион 341 минн 790 дозаси "Sputnik V", 3 миллион 60 дозаси Moderna, 2 миллион 316 минг 600 дозаси Pfizer/BioNTech, 1 миллион 976 минг дозаси Sinovac, 207 минг 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 36 миллион 64 минг 4 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.