Юртимиздаги янги йил арчаларига нима бўляпти?

Юртимиздаги янги йил арчаларига нима бўляпти?

Бугун, яъни 27 декабр куни Навоий шаҳар марказидаги Янги йил арчаси тўлиқ ёниб кетди. Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоят ҳокимлиги биноси орқасида безатилган байрам арчаси ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ёнғинга нима сабаб бўлгани тўғрисида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар кўп ўтмай ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Жорий йил 23 декабр куни Фарғонада байрам арчаси ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Орадан уч кун ўтар-ўтмас, яъни 26 декабр куни Термизда ўрнатилган вилоят бош арчаси кучли шамол туфайли қулаб тушгани маълум бўлди