Юртимизга "Спутник V" вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди

Юртимизга

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди.  

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).