Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи миллион дозаси келтирилди

Юртимизга  ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи миллион дозаси келтирилди


Ҳозиргина юртимизга Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди. 

Вакцинанинг  1 миллион дозалик аввалги партиялари шу йилнинг 27 март ва 27 апрель кунлари келтирилган эди. Шунингдек, март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрел ойида 100 минг доза  "Спутник V" вакциналари ҳам олиб келинган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда. Айни пайтгача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган. 

Кеча, 17 май куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланиш 34 416 дозани ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 56 фоизга етгани ҳам эътиборга лойиқ.