"Ювентус" А Серияда гол ўтказиш бўйича 60 йил аввалги энг ёмон кўрсаткичини такрорлади

"Ювентус" А Серия 11-тури доирасида "Верона"га имкониятни бой берди.

Массимилиано Аллегри шогирдлари А Сериянинг 11 туридан сўнг, ўз дарвозаларидан 15 та гол олиб чиқишга мажбур бўлишди. Бундай салбий натижа сўнгги марта А Сериянинг 1961/62 йилги мавсумида қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Ювентус" А Серия жадвалида 15 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.