"Ювентус" Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокараларни бошлади (фото)

"Ювентус" клуби ҳамон "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга бўлган қизиқишни ушлаб турибди.

Журналист Николо Скира тарқатган хабарга кўра, клублар вакиллари ҳамда Шомуродовнинг агенти ўзбекистонлик футболчи борасида ўзаро учрашув ўтказишган.



Эслатиб ўтамиз, Элдор А сериянинг якунланган мавсумида 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 2та голга узатма берди.