"Ювентус" Обамеянгни мавсум сўнггига қадар ижарага олишни кўриб чиқмоқда

"Ювентус" январда "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартнома имзолаши мумкин.

Турин клуби мавсум сўнггига қадар 32 ёшли Габон терма жамоаси ўйинчисининг ижара вариантини ўрганмоқда.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "Арсенал" қоидаларни бузгани учун Обамеянгни Африка Кубогидан қайтгунга қадар жамоадан четлатган эди.

Ҳужумчининг "канонирлар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.