Ювентус ўз майдонидаги энг ёмон натижани қайт этди.

Ювентус ўз майдонидаги энг ёмон натижани қайт этди.

«Ювентус» Италия чемпионатининг 14-турида ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Сқуавка" тарқатган хабарга кўра, кечаги ўйин орқали "кекса синёра" ХХИ асрда А серия доирасида «Алянс Стадиум»даги 10 йил аввалги йирик ҳисобдаги мағлубиятни такрорлади. 2010-йилда туринликлар ўз уйида «Милан»га 0:3 имкониятни бой берди.

«Ювентус» кечаги ўйингача барча мусобақалар доирасида кетма-кет 12та ўйинда мағлубиятга учрамаган эди. «Фиалкалар» эса бунгача Италия чемпионатида 8та ўйинда ютқазмаган эди.

«Ювентус» эса 13та ўйиндан кейин 24 очко билан А серия жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Фиорентина» эса 14 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди.