"Ювентус" тезроқ Шомуродовни ўз таркибида кўрмоқчи

Calcimercato сайтининг ҳабар беришича, “Ювентус” “Женоа” форварди Элдор Шомуродовни ўз таркибига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Туринликлар спорт директори Фабио Паратичи Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Алваро Моратадан ажралиб турадиган тўртинчи ҳужумчини ўз сафига таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Турин клуби ўзбекистонлик ҳужумчининг эҳтимолий трансфери борасида “Женоа” раҳбарияти билан алоқага чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов “Женоа”га 2020 йилнинг октябр ойида бонуслар билан бирга 9 миллион евро эвазига ўтганди.