"Заковат" ғолибларига Дамас топширилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль доирасида «Заковат билимдонлари» интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилган эди.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, ушбу турнирда Қуйи Чирчиқ жамоаси ғолиб бўлган.

Ғолиб жамоага «Дамас» автомашинасини вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов топширди.