Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Заковат»чи Аббос Салайдинов «самосуд»га учрагани бўйича прокуратура баёнот берди
4.04.2022 15:35,  
646

«Заковат»чи, ҳуқуқшунос журналист Аббос Салайдинов «самосуд» қилингани ҳақида хабар қилинганди. Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Аниқланишича, Термиз тумани, «Наврўз» маҳалласида яшовчи А.Салайдиновнинг Термиз шаҳридаги «Юбилейний» савдо мажмуаси ёнидаги дорихонага 2022 йил 18 март куни дори сотиб олиш учун кирган ва дорихона сотувчиси С.Р. дан харид қилинган дори учун чек талаб қилган вақтида, сотувчи унга терминалдан пул ечиб олинганлиги унга асос бўлишлигини айтган. Шунда А.Салайдинов солиқ органларига хабар беришини маълум қилган,  бунга жавобан сотувчи С.Р. ва дорихона эгаси Ш.Н. уни уриб ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат бўйича А.Салайдиновнинг мурожаати юзасидан шаҳар ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг  24.03.2022 йилдаги хулосасига кўра, А. Салайдиновнинг олган тан-жароҳати оғирлик даражасига кўра, 6 кун муддатдан ўтмайдиган тез ўтиб кетувчи «енгил» тан-жароҳати эканлиги қайд этилган.

Тўпланган ҳужжатлар, тарафлардан олинган тушунтириш хатлари ва экспертиза хулосасига кўра, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги боис, жиноят иши қўзғатишни рад этиб, С. Р ва  Ш. Н. ларга нисбатан Ўзбекистон Респубикаси МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат) ва 52-моддаси 2-қисми (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) билан, А.С. га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, маъмурий материал 31.03.2022 йилда мазмуна кўриб чиқишлик учун ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан