Замонавий ўзбек киносининг севимли отахони вафот этди

Замонавий ўзбек киносининг севимли отахони вафот этди

Бугун, 18 июль куни "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" Анвар Кенжаев оламдан ўтди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Анвар Кенжаев фаолияти давомида “Энди дадам бўйдоқ”, “Сардор”, “Учар отлар”, “Таъзиядаги тўй”, “Ада эмас, дада”, “Ойдиной”, “Сув ёқалаб”, “Йўқолган одам” каби фильмларда маҳоратли роллар ижро этган.