Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия билан ҳамкорликда “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон” кўргазмаси очилди
20.09.2019 14:42,  
87

Туркиянинг маданият ва санъат соҳасида муҳим фуқаролик жамияти ҳисобланган “Инсон ва маданият ҳаракати” Туркия Республикаси Президенти ҳомийлигида Туркия Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ТИКА ва “Турк ҳаво йўллари”нинг кўмаги ҳамда Истанбул ва Мармара университетлари ҳамкорлигида ўтказиладиган “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон кўргазмаси ва анжумани” 2019 йилнинг 20-28 сентябрь кунлари Тошкентда “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси” санъат саройида ўтказилади.

Бугун мазкур тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда дипломатик корпус вакиллари, журналистлар, санъатшунос ва ҳунармандлар иштирок этди.

52 та оригинал асар намойиш этилади

Ипак йўли ўтган мамлакатларда асрлар мобайнида жамланган бой тажрибалар уста санъаткорлар томонидан кўргазмада қайта жонланади. 28 нафар турк ва ўзбек санъаткорлари лойиҳа учун махсус 52 та оригинал асар тайёрлашди. Улар орасида хаттотлик, тазҳиб (зарҳаллаш), қатиъ (наққошлик), абру баҳор, миниатюра, қалам тасвир, чинни, муқова ва ўймакорлик намуналари бор.

Муштарак маданиятимизнинг излари ва истиқболи илмий анжуманда муҳокама қилинади

Анжуман дастури доирасида доцент Муҳаммад Билол Челик (Сакаря университети), “Ўзбекистон ва Онадўли ҳудудлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар”, доцент Шерзодхон Маҳмудов “Усмонли – Туркистон алоқалари”, профессор Аъзамжон Раҳмонов (Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий фанлар институти) “Ўзбекистон – Туркия сиёсий ва иқтисодий муносабатлари” ва профессор Илёс Камолўғли (Меъмор Синон Нафис санъатлар университети) “Туркия – Ўзбекистон муносабатлари Туркия наздида” мавзусидаги илмий маърузалари билан иштирок этади.

Туркия ва Ўзбекистон муносабатлари янада мустаҳкамланади

Лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Марям Гуней “Биз ўз анъаналаримизга, исломий қадриятларимизга қанчалик аҳамият берсак илм, санъат ва меъморлик соҳаларида дунёни ҳайратга соладиган қудратга эга бўлишимиз мумкин” деб таъкидлади.

Дастлабкиси Истанбулда ўтказилган эди

Замонлар оша маданият Ўзбекистон лойиҳасининг кўргазма ва илмий анжумандан иборат илк қисми 14 июнь – 7 июль кунлари Истанбулда бўлиб ўтди.

Анжуманнинг ялпи мажлиси Туркия Республикаси Президентининг ёрдамчиси Фуот Ўктой, Маданият ва туризм вазири ёрдамчиси Сардор Чам, Мармара университети ректори Эрол Ўзвар, Истанбул университети ректори Маҳмуд Ак, Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консули Алишер Ботиров, Жаҳон миллий спорт конфедерацияси бошлиғи Билол Эрдўған, шаҳар ҳокимлари, санъаткорлар, олимлар ва қизиқувчилар иштирокидаги тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан