2021 йил ўтган даврида вилоят мактабгача таълим ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёнот берди.
Унга кўра, таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилган.
Мисол учун, Зангиота туманида жойлашган 16-сонли МТТ мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритган.
Бу орқали 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан эса ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинган.