Зангиотада жойлашган мебел дўкони ёнди

Зангиотада жойлашган мебел дўкони ёнди

13 ноябр куни соат 00.59 да Зангиота туманида жойлашган мебел дўконида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида бинонинг шифти ва мебел жиҳозлари 220 кв.м. майдонда ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 01:22да ўраб олинган ва 02:15да ўчирилган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида дўконнинг 110 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар қайд этилмаган.