Зангиотада яна бир экстремистик гуруҳ аъзолари ушланди

Зангиотада яна бир экстремистик гуруҳ аъзолари ушланди

Аниқланган маълумотлар асосида куни кеча Тошкент вилоятининг Зангиота туманида навбатдаги «Хавфсиз ҳудуд» тезкор тадбири ташкил этилган.

Тадбирда вилоят Прокуратураси, ДХХ ва ИИББ ходимлари иштирок этиб, яширин экстремистик фаолият билан шуғулланаётган «иккинчи» бир гуруҳ шахслар ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, вилоят бўйича ўтаётган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида, «қидирув», «ёнида тиғли жисм олиб юриш», «белгиланган карантин ва «Паспорт-виза» қоидаларини бузиш», «жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш», «безорилик» ва «ноқонуний ов қуроли сақлаш» каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб белгиланган тартибда чоралар кўриляпти.