Жомбой туман “Зарафшон Миллий табиат боғи”да содир бўлган ёнғин ҳолати буйича Самарқанд вилояти ФВБ расмий маълумот берди.
“3 июль куни соат 21:10да Жомбой тумани “Олмазор” МФЙ, Қарабчи қишлоғида жойлашган "Зарафшон Миллий табиат боғи"да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган. Олинган хабарга асосан Ёнғин жойига 5 та ЁҚЭлари соат 21:51 етиб борганда, милий боғнинг 1,5Га майдонда тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган. Тезкор харакатлар натижасида ёнғин соат 02:51да ўраб олиниб, соат 04:03да ўчирилган.
Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда” дейилади хабарда.