Ӯзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ӯзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасига тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан расмий маълумот берди. Хусусан, Мудофаа вазирлиги бу каби тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакатимиз ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.