Зеленский: Агар биз НАТОда бўлганимизда, уруш бўлмас эди

Зеленский: Агар биз НАТОда бўлганимизда, уруш бўлмас эди

Украина президенти Владимир Зеленский, агар Украина аввалроқ НАТОга қабул қилинганида, Россия ҳеч қачон унга ҳужум қилмаган бўларди, деб таъкидлади.
 
Зеленский Россия босқинининг бошидан бери иттифоққа Украинага кўрсатаётган ёрдами учун миннатдор эканлигини, аммо бу етарли эмаслигини билдирди. Украина президентининг сўзларига кўра, НАТО очиқ тан олмаса ҳам, Украинани қабул қилмоқчи эмас, бу эса ноаниқ ва қабул қилиб бўлмас вазиятни юзага келтиради.
 
Зеленский қуйидагиларни таъкидлади: "Мен улардан тўғридан-тўғри айтишни сўрадим — бизни бир, икки ёки беш йилдан кейин шу НАТОга қабул қилишга тайёрмисиз — буни тўғридан-тўғри ва аниқ айтинг. Ёки шунчаки йўқ9 денг деб сўрадим. Ва жавоб ҳам жуда аниқ бўлди — НАТО эшиклари очиқ туради, лекин сиз кирмайсиз. Агар НАТО аъзолари бизни ўз сафларида кўришга тайёр бўлса, буни дарҳол амалга оширишлари керак, чунки ҳар куни одамлар қурбон бўлишмоқда".