Зеленский Истанбулдаги музокарани баҳолади

Зеленский Истанбулдаги музокарани баҳолади

Президент Владимир Зеленский 24 февраль куни Украинага қарши уруш эълон қилган Россия билан Истанбулда уюштирилган музокараларни ижобий деб топди. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Россия-Украина урушининг 34-куни ҳақида баёнот берган Украина Президенти Зеленский, Украина ва Россия музокара ҳайъати ўртасида, Туркия Президентининг Истанбулдаги Долмабахче офисида бўлиб ўтган учрашувини баҳолади.

Истанбулдаги музокараларни ижобий деб топган Зеленский, «Музокара платформасидан олинган маълумотларни ижобий деб аташ мумкин. Шунга қарамай булар Россия қуролларини тўхтамаяпти»,-деди Зеленский ўз баёнотида.