Зеленский Рададан ҳарбий ҳолатни апрель охиригача узайтиришни сўради. Бу ҳақда BBC news нашри хабар берди
Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага ҳарбий ҳолат режимини бир ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Унинг муддати 26 мартда тугаши керак эди, яъни Зеленский уни 25 апрелгача узайтиришни таклиф қилмоқда.