Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағни кетишини маълум қилди

Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағни кетишини маълум қилди

Кеча, 3 май куни Лондондаги «The Wall Street Journal» бош директорлар кенгаши саммити бўлиб ўтди. Унда Украина Президенти Володимир Зеленский онлайн тарзда сўзга чиқди.

«Украина иқтисодиёти ва инфратузилмасини қайта тиклаш учун юзлаб миллиард доллар керак бўлади. Бу тахминан 600 миллиард долларни ташкил этади. Ишончим комилки, ғалабадан кейин биз ҳамма нарсани жуда тез амалга оширамиз ва Украина аввалгидан ҳам гўзалроқ бўлади».

Бундан ташқари, Зеленский саммитда бизнес раҳбарлари ва жаҳон корпорацияларини Украина иқтисодиётига сармоя киритишга чорлади.

«Биз вайрон бўлган ҳамма нарсани тиклай оламиз, сиз эса тикланишимизга ёрдам бера оласиз. Бу имкониятдан ўз компанияларингиз учун фойдаланинг, Киевда офислар қуринг, Украинада компаниялар очинг, шунда сиз Европадаги энг йирик ҳисобланган 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бозорга кириб борасиз. Украинанинг урушдаги муваффақияти бу компаниялар фойдасига», — деган у.