Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади (фото)

Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади (фото)

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади. Бу ҳақда Владимир Зеленский ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигига қўшилиш учун аризани имзолади", - дейилади хабарда. 

Хабарда айтилишича, Украина раҳбари аризани Европа Кенгаши, Европарламент раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Эммануэл Макрон номига йўлланган.