ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-клиник синов босқичи давом этмоқда

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-клиник синов босқичи давом этмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-клиник синов босқичи давом этмоқда.

16.03.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 14403 нафарни ташкил этди. Улардан розилик билдирганлар 13238 нафар, экспресс тест топширганлар эса 13098 ва ПЦР топширганлар - 9968 нафарни ташкил этди. 6854 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси, 6514 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 1468 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой олимлари томонидан яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ЖССТ талабларига мос ҳолда Ўзбекистонда клиник синовлари ўтаётган ягона вакцинадир.