ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди

Хитой Фанлар Академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинанант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди.

Вакцинанинг III фаза халқаро кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотларда Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.

Кўнгиллилар вакцина билан 0, 1, 2 ой оралиғида 3 дозада эмландилар. 2021 йилнинг 30 июнь санасига келиб жами 28 500 нафар кўнгилли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 249 нафари вакцина ва 14 251 нафари плацебо олганлги қайд этилган. Мазкур кўнгиллилардан 647 нафарида касаллик аниқланди, улардан 221 нафарида касаллик 3 та доза вакцина олгандан сўнг 7 кундан кейин аниқланди (ЖССТ протоколига кўра, 156 ҳолда касаллик аниқланиши керак).

Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатди. Бу вакцинанинг 81,76% самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим.