Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зимбабве президенти Мугабе қамоққа олинганлиги ҳақида хабар берилди
15.11.2017 14:20,  
8

The New York Times нашрининг хабар беришича, Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат президенти Роберт Мугабени қамоққа олишгани ва «давлатдаги вазият бошқа даражага чиққани» ҳақида маълум қилишди. 

Нашрнинг таъкидлашича, давлатнинг ZBC телекомпанияси «босиб олинганидан» сўнг ҳарбий формадаги икки зобит ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олишганини рад этган ҳамда Мугабе ва унинг оиласи «хавфсиз ҳамда ишончли жойда экани, уларнинг хавфсизлиги кафолатлангани» ҳақида қўшимча қилиб ўтган.

БМТ Зимбабведаги вазиятни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда жаҳон ташкилоти бош котиби расмий вакили Фархон Хак маълум қилди.

«Биз вазиятни ўрганяпмиз. Хараредаги жамоамиз хавфсизликда ва айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда», — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан