Зоминда “Ласетти” велосипедчини уриб, яна икки автомобилга зарар етказди (видео)

Зоминда “Ласетти” велосипедчини уриб, яна икки автомобилга зарар етказди (видео)

Жорий йилнинг 15 май куни Жиззах вилояти, Зомин тумани ҳудудидан ўтган 4Р40 автомобиль йўлининг 22 км.да ҳайдовчи Э.У. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонига тўхташ мақсадида қарама-қарши ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1988 й.т. Т.Х.ни уриб юбориб, йўл четида тўхтаб турган 1986 й.т. Д.Қ.га тегишли бўлган “Нексия-3” русумли транспорт воситасига урилган. “Нексия-3” автомашинаси зарбдан орқага ҳаракатланиб тўхтаб турган “Ласетти” русумли транспорт воситасига урилган.

Натижада, велосипед ҳайдовчиси 32 ёшли Т.Х. тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб кўриб чиқишлик учун туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Зомин туман судининг қарори билан ҳайдовчи Э.У.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133 ва 137-моддалари билан айбли деб топиб, етказилган зарарни қоплаш ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.