Куни кеча ижтимоий тармоқларда Зомин тумани ҳудудида бўрилар юргани хусусида хабарлар тарқалди.
Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, бўрилар айнан Зоминдаги шаҳарча ҳудудида юрганлиги тасдиқланмаган.
"Бўрилар Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди ва яшайди. Аммо сўнгги йилларда бўриларнинг аҳолига ташланганлиги ёки шикастлантириш ҳолатлари аниқланмаган",-дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган, бўриларга ўхшаш итлар овози қўшилган лавҳалар фейк.
Шунингдек, овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонлар кўпайиб кетганда махсус талабномаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси томонидан ҳудуддаги ҳайвонлар кўпайганлиги тасдиқланган тақдирда, Фанлар Академияси ва Давлат Экология қўмитаси билан келишилган ҳолда кўпайиб кетган ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш учун овлашга рухсат берилиши айтилади.