Зовурга тушиб кетган "Spark" автомобили бўйича маълумот берилди

Зовурга тушиб кетган

Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 16:20 ларда, Наманган вилояти, Норин тумани ҳудудидан ўтувчи "Чўжа-Хақулобод" автомобиль йўлининг 23-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.Р. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетган. 

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Д.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.