Зойир Мирзаев коронавирусга чалинди

Зойир Мирзаев коронавирусга чалинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусга чалинди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Содиқовга кўра, Зойир Мирзаев бир неча кундан бери касалликка қарши даволанмоқда.

“Зойир Мирзаевнинг коронавирусга чалингани 24 апрель куни маълум бўлган. Айни пайтда вилоят раҳбари Тошкент шаҳрида даволанмоқда”, дейди Аҳрор Содиқов.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовлар касалликка чалиниб, даволаниб чиққан.