Зойир Мирзаев янги хизмат машинаси сотиб олишга мораторий эълон қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлаган.
Бу ҳақда вилоят ҳокими президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган қисқа муҳокама йиғилишида маълум қилгани айтилади.
- Косон тумани ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсуповга рухсат берганмиз, - деди Зойир Мирзаев. - Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз.
Аввалроқ, Косон ҳокимининг одам ўлимига сабабчи бўлган Каптиваси янгисига алмаштирилиши хабар берилганди.