“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.
Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.