Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Mirror: Буюк Британия аҳолиси инфляция туфайли уй ҳайвонларидан воз кечишни бошлади
7.08.2022 16:36,  
45

Озиқ-овқат нархлари, ветеринария хизматлари, ҳайвон ўйинчоқлари Буюк Британия аҳолисини уй ҳайвонларидан воз кечишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

ОАВ хабарларига кўра, бу йил "Dogs Trust" хайрия ташкилотига уй ҳайвонларини сақлашга қодир бўлмаган уй ҳайвонлари эгаларидан 18 минг қўнғироқ келиб тушди. Таъкидланишича, бу ўтган йилнинг дастлабки етти ойига нисбатан 55% кўпроқни ташкил қилади.

"The Trust" ҳайвонларни қабул қилиш маркази мутахассиси Адам Клоуз Британия аҳолиси уйларини иситиш ёки итдан воз кечиш ўртасида танлов қилишга мажбур бўлганини айтмоқда. Натижада, марказ уй ҳайвонлари билан тўлиб - тошган ва бу ҳолат Буюк Британиядаги ҳайвонларни қутқариш марказларида кўплаб кузатилмоқда.

30 июль куни The Guardian газетасида ёзилишича, инглизлар мамлакатда нархларнинг ошиши сабабли ўлган уй ҳайвонларини кўмиш ёки куйдириш харажатларини қоплашда қийналишаётгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан