Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқда АҚШ элчихонасига ўт қўйилди
31.12.2019 17:37,  
392

Бағдодда намойишлчилар АҚШ элчихонаси дарвозаларидан бирини шиа қўшинларига авиаҳужумларга жавоб тариқасида ёқиб юборишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Аввалроқ "Ал-Арабия" телеканали намойишчилар АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси асосий дарвозасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.

Норозилик намойиши АҚШ учувчисиз самолётлари зарбасидан сўнг ўлдирилган "Каттаиб Ҳизбуллоҳ" шиа гуруҳи аъзолари жанозасидан кейин бошланган.

АҚШ дипломатик корпус вакиллари, жумладан, элчи ҳам хавфсиз жойга кўчирилган ва Ироқни тарк этиб улгуришган.

АҚШ элчихонаси деворлари ёнган. Элчихона атрофида 1000 дан ортиқ киши йиғилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан