Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилдан Мажбурий ижро бюросининг яна бир ваколати олиб қўйилади
27.11.2019 11:32,  
11997

“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Шу муносабат билан вазирлик зиммасига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди ва “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

2020 йил 1 январдан Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функциялари “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан