Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга 30 кундан кам муддатга келган хорижликларни рўйхатга олиш бекор қилинади
10.12.2019 15:38,  
320

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайёҳлик соҳасини ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

“2020 йил 1 июлдан бошлаб хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидга виза (визасиз) режими муддатида, аммо ўттиз кундан кўп бўлмаган вақтга келса, уларни рўйхатга олиш тартиби бекор қилинсин”, дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Шунингдек, ҳужжатнинг 9-бандида “Ички Ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга 30 кундан кам муддатга келадиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш бекор қилиниши муносабати билан уч ой ичида мавжуд қонунчиликни кўриб чиқиши” ҳақида айтилган.

Ўзбекистонга келадиган хориж фуқароларини рўйхатга олиш сайёҳлик ривожига очиқ-ойдин тўсқинлик қилади. Чунки бу жараён ортиқча қоғозбозлик шароити ва ношаффоф муҳитда амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан