Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 2 млрддан ортиқ пулни "туя қилган" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11.08.2022 15:02,  
88

1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. 2022 йилнинг 10 январь куни "RAYONA QUTLUG’" номли масъулияти чекланган жамиятни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган. Шу даврда фуқароларга автомашина ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдиришган. Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, яъни дастлабки олинган маълумотга кўра 2.000.000.000 (икки миллиард) сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан