Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик олимлар яра битказувчи восита олиш усулини ишлаб чиқди
1.03.2020 11:54,  
608

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан куйишга қарши ва яра битказувчи воситани олиш усули ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинди деб хабар бермоқда Фанлар академияси.

Куйишга қарши ва яра битказувчи восита майдаланган Ўсимлик хом-ашёсини эритгич - бензин ёки гександа экстракция қилиш, филтрдан ўтказиш ва эритгични буғлантириш йўли билан олинади.

Яра битказувчи восита қуйидаги жиҳати билан фарқланади: Ўсимлик хом-ашёси сифатида мос равишда 2,5-1:1:1 масса нисбатида олинган наъматак мевалари (Rosa canina L.), кунжут уруғи (Sesamum indicum L.), гармаланинг ерусти қисми (Peganum harmala L.) ва зизифора (Ziziphora pedicellata Pazij et Vved) қўлланади, бензин ёки гексан билан экстракциялаш Sokslet системасида 60-78°С ҳароратда ҳамда хом-ашё: эритгичнинг 1:15 масса нисбатида 8-10 марта ўтказилади кейин экстракт табиий липидли моддалар миқдори 30-35 фоизга етгунича концентрация қилинади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан