Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонлик таксичилар йўловчиларига ўпишишни тақиқлади
7.10.2019 15:54,  
481

​Тожикистон пойтахти Душанбедаги такси ҳайдовчилар ўз автомобилларида ўпишиш, қучоқлашиш ва бошқа “номуносиб” қилиқларни тақиқлади. Улар машиналарига йўловчиларнинг чекиши, спиртли ичимликлар ичиши, баланд овозда мусиқа қўйиши ва ҳиссиётларини очиқ билдиришини тақиқловчи лавҳа илиб қўйди.

Душанбеда яшовчи йигирма етти ёшли Муҳаммад икки йилдан бери таксичилик қилади. "Мен биринчилардан бўлиб ўз такси машинамга шу лавҳани илиб қўйдим, – дейди у. – Бу қарорга мен бир куни йўловчилар - катта ёшдаги эркак ва тахминан 15 ёшли қизнинг бир-бирларини қучоқлай ва ўпа бошлаганларидан кейин келдим. Мен уларни такси қучоқлаш ва ўпишиш жойи эмас, дея икки марта огоҳлантирдим! Аммо улар ўпишишда давом этишди. Шунда мен машинани тўхтатиб, уларни тушириб юбордим".

Муҳаммаднинг айтишича, у йўловчиларнинг эҳтиросларини жиловлай олмаслик ҳолатларига бир неча бор гувоҳ бўлган. "Шундай ҳодиса бўлдики, эркак ва аёл эҳтиросли ўпишишлардан кейин орқа ўриндиқда ҳирсларини қондирмоқчи бўлишди. Бунга чидаб бўладими?" – дея ғазабланади ҳайдовчи.

"Яна бир гал ёш қиз салонда чекмоқчи бўлди. Мен унга салонда чекиш тақиқланиши айтдим. Аммо орадан ўн дақиқа ўтиб менга бош идорамиздан қўнғироқ қилишиб нима учун одобсиз сўзларни айтиб қизга тегажоғлик қилганимни сўрашди"- деб гапини тугатадиМуҳаммад.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан