Ис газидан заҳарланиш оқибатида яна бир оила бошлиғи вафот этди

Ис газидан заҳарланиш оқибатида яна бир оила бошлиғи вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг маълум қилишича, 15 ноябр куни соат 14:30 ларда Жиззах вилояти Дўстлик туманида яна фожиали воқеа содир бўлди.

Туманнинг Ғафур Ғуломов маҳалласида яшовчи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. лар яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган. Оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган, унинг оила аъзолари У.Р. ҳамда Ш.Р. лар шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.