Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марғилонлик отахон жанговар пистолет сотаётиб қўлга тушди
26.11.2019 14:39,  
618

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Х. исмли нафақа ёшидаги фуқаро ўқотар қурол сотаётганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди. Бу ҳақда "Постда" газетаси хабар бермоқда.

Ашёвий далил тариқасида олинган ўқотар қурол баллистик экспертизадан ўтказилганида, у «Макаров» тўппончаси эканлиги ва ишлатишга яроқлилиги, жанговар ҳолатдалиги маълум бўлди. Шунингдек, сотилаётган тўппончанинг бир дона жанговар патрони ҳам ҳам мавжуд бўлган.

Мазкур воқеадан сўнг отахон яшаётган хонадонда яна бошқа қурол сақланаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, унинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, кўп миқдорда гиёҳванд моддалар борлиги ойдинлашди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни ҳам Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотаётган вақтида қўлга олинган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан