Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашди
17.07.2017 09:33,  
6

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов 15 июль куни Тошкент шаҳридаги "Туркистон" меҳмонхона мажмуида Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полиция генерал-лейтенанти Марат Демеуов билан учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

"Ушбу ташриф яқинда бўлиб ўтган МДҲ аъзо давлатлари ички ишлар вазирларининг Кенгаш йиғилишида, Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг келажакда икки томонлама ҳамкорлик бўйича бир қатор масалаларни, жумладан томонларни қизиқтирган ҳудудий муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўзаро суҳбатининг мантиқий давомидир", — дейилади хабарда.

Раҳбарлар терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний миграциянинг турли кўринишларига, шунингдек одам савдосига қарши курашишда икки давлат ички ишлар органларининг ҳамкорлик вазифалари мавзуларида суҳбатлашиб, ушбу йўналишда иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр билдирганлар.

Ташриф кунининг иккинчи яримида Қозоғистон делегацияси аъзолари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовар жойлари билан танишдилар, деб қайд этилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан