Ўзбекистондан Қозоғистонга учиб борганлар учун қандай чекловлар мавжудлиги айтилди

Ўзбекистондан Қозоғистонга учиб борганлар учун қандай чекловлар мавжудлиги айтилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қозоғистонга учиб келадиган парвозлар бўйича амалдаги чекловларни эълон қилди.

Бугундан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар расман тикланди

«Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2020 йил 15 августдаги 48-сонли қарорига биноан мунтазам халқаро қатновлар учун бир қатор чеклов чоралари ўз кучида қолмоқда.

Хусусан, биринчи тоифага киритилган Хитой, Жанубий Корея, Япония, Грузия, Таиланд, Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия, Малайзия, БАА, Беларус, Туркия, Миср, Украина, Нидерланд ва Россиядан келганлар термометрия ва сўровномалардан ўтадилар.

Иккинчи тоифадаги Полша, Ўзбекистон, Тожикистондан келганлар термометрия ва саволномадан ўтишади.

Шунингдек, ушбу мамлакатлар фуқаролари сўнгги 5 кун ичида топширган ПЗР тести натижалари манфий бўлган тақдирдагина Қозоғистонга чекловсиз кира олишади. Сертификат бўлмаган тақдирда, келган кундан бошлаб 48 соат ичида лаборатория синовлари топширишади ёки 14 кун давомида карантинда бўлишади.

Айни пайтда биринчи ва иккинчи тоифадаги мамлакатлардан ташқари барча мамлакатлар билан мунтазам парвозлар тақиқланган.